Болаларни табриклаш учун эртакнамо жамоа ҳамда эстрада юлдузлари ташриф буюришди. Илк дақиқалардан бошлаб минёнлар болаларнинг қалбини забт этиб, рақсга туширишди. Ёш беморларнинг ўзлари шеьр, қўшиқ ва мусиқий чиқишларини намойиш этишди. Хатто биринчи ёзги ёмғир хам илиқ эди, хурсандчиликка тўсқинлик қилмасди.
Сўнг бўлимларда энг яхши шеьр ва расм учун танлов бўлиб ўтди, ва албатта ҳар бир болага совғалар улашилди.
Маьмурият ва барча жамоа ўзларининг ёш беморларини Болалар байрами билан табриклайди ва уларга соғлиқ, баҳт, ёрқин рангларга ва қувончли воқеаларга бой беғубор болаликни тилаб қолади.
На печать ПРОСМОТРОВ: 1,119