На печать На печать ПРОСМОТРОВ: 170

pediyatriya-1

Жорий йилнинг 14-16 март кунлари Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази директорининг ўринбосари З.Сайфутдинов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи Хоразм вилоятига ташриф буюрди.
Ташриф давомида 80 нафардан ортиқ лор аъзолари, буйрак ва спешоб йшллари, ошқозон-ичак ва хазм аъзолари ҳамда жигар касалликлари билан оғриган бемор болаларга юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, 12 нафар ташқи қулоқ туғма нуқсони бўлган болаларда илк бор ташқи қулоқда пластик ва реконструктив жарроҳлик амалиётлари ўтказилди.
Бундан ташқари, ишчи гуруҳи Хива, Шовот, Қўшкўпир ва Урганч туманлари марказий кўп тармоқли шифохоналарда жойлашган болалар бўлимига ҳам ташриф буюриб, улар томонидан 130 нафардан ортиқ бемор болалар консультация килинди.
Ташриф давомида, Хоразм вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази, Хива, Шовот, Қўшкўпир ва Урганч туманлари тиббиёт бирлашмалари раҳбарияти ва ходимларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.07.2021 йилдаги 5199-сонли қарори ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 17.10.2022 йилдаги 24-сон, 27.06.2023 йилдаги 22-сон, 13.10.2023 йилдаги 41-сон буйруқларининг мазмун-моҳияти ҳам атрофлича тушунтирилди.

2015 - 2024 © РСНПМЦ Педиатрии Сайт разработан в OpenEngine

Приемное отделение        +998 (71) 229-38-47

Click to listen highlighted text! Нажмите, чтобы прослушать текст GSpeech