На печать На печать ПРОСМОТРОВ: 2,617

wbw2016uz

1-7 август кунлари “Гўдакларни кўкрак сути билан боқишни қўллаб-қувватлаш бутун жахон хафталиги” деб эълон қилинади.

Бундай тадбирлар  ЖССТ ва ЮНИСЕФ ташкилотларининг 1990 йилда қабул қилинган   Инночент декларацияси асосида   гўдакларни  кўкрак сути билан боқишни қўллаб қувватлаш мақсадида деярли ер юзининг 170 дан ортиқ мамлакатларида хар йили ўтказилинади.

2016 йилдаги хафталик “Кўкрак сути билан гўдакларни боқиш-барқарор ривожланиш мақсадларининг негизидир” шиори остида ўтади.     Гўдакларни кўкрак сути билан боқишни қўллаб-қувватлаш бутун жахон хафталиги юртимизнинг барча ҳудудларида ўтказилинади. Тиббий ходимлар томонидан  тиббиёт масканларини “болаларга дўстона муносабатда бўлган муассаса” сертификацияси, ота-оналар учун   мавзуга бағишланган учрашувлар ва давра сухбатлари ўтказилинади.

Республикада 2016 йил 1-7 август кунларида ўтказиладиган «Кўкрак билан боқишни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш хафталиги»нинг чора-тадбирлар режаси

 

Тадбир номи Бажариш муддати Маъсуллар
1.  Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятдаги  оналар ва болаларга тиббий хизмат кўрсатувчи тиббиёт муассасаларининг мутахассислар учун оммавий ахборот воситалари вакилларининг иштирокида “Ўзбекистонда гўдакларни кўкрак сути билан боқишни қўллаб қувватлаш ва бунда тиббиёт ходимларининг роли”га бағишланган семинар ўтказиш 2016 йил

2 август

ССВнинг ОваБМҚББ ва ахборот хизмати,

РИПИАТМ,  миллий тренерлар,

2. Наманган вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида “Кўкрак сути билан боқишни қўллаб-қувватлашхафталиги”ни тантанали равишда ўтказиш. 2016 йил

3 август

ССВнинг ОваБМҚББ,

РИПИАТМ,  миллий тренерлар,

Наманган вилояти ССБ

3. Тошкент вилояти перинатал марказига “Болага дўстона муносабатдаги муассаса” номли сертификатини топшириш тадбирини ўтказиш. 2016 йил

5август

ССВнинг ОваБМҚББ,

РИПИАТМ,  миллий тренерлар, Тошкент вилояти ССБ

4. “Барқарор ривожланиш мақсадлари”га эришишда  гўдакларни кўкрак сути билан боқишнинг ахамиятини оммага  ёритиб бериш юзасидан кенг қамровли тарғибот-ташкиқот тадбирларни ташкил этиш. 2016 йил

1-7 август

РИПИАТМ,

Қорақалпоғистон Республикаси ССВ, вилоят ССБ ва Тошкент шаҳар ССББ, Махаллий тренерлар

5. Амбулатор- поликлиника муассасаларида оналар ўртасида кўкрак сути билан боқишни қўллаб- қувватлаш гуруҳларини ташкил   қилиш ва ушбу гуруҳларни туғруқ муассасаларида ва бирламчи тиббиёт муассасаларида ёш оналар учун тарғибот ишларини олиб боришда жалб қилиш.

 

2016 йил

1-7 август

Қорақалпоғистон Республикаси ССВ, вилоят ССБ ва Тошкент шаҳар ССББ, Махаллий шифокорлар ва тренерлар
6. Антенатал даврда бирламчи тиббиёт муассасаларида кўкрак сути билан боқиш афзалликлари хақида кўргазмали тарғибот материалларни тайёрлаш, кўргазма материаллардан фойдаланган холда оммавий тарғибот ишларини олиб бориш. 2016 йил

1-7 август

Қорақалпоғистон Республикаси ССВ, вилоят ССБ ва Тошкент шаҳар ССББ, Махаллий шифокорлар ва тренерлар
7. Кўкрак сути билан бокиш хафталигида туғруқ муассасаларида туққан барча аёлларга кўкрак сути билан боқишни ёритиш мақсадида тарғибот буклетларини тарқатиш ва шунга бағишланган кўргазма материаллар тайерлаш (стенд,баннер). Она ва бола билан хушмуомала ва дўстона муносабатда бўлиш ҳафталигини эълон қилиш ва ҳафталикни юқори савияда ўтказиш. 2016 йил

1-7 август

Қорақалпоғистон Республикаси ССВ, вилоят ССБ ва Тошкент шаҳар ССББ, Махаллий шифокорлар ва тренерлар
8. Маҳаллаларда ёш оналар билан маҳалла фаол аеллари, маҳалла ахли, хотин қизлар қўмитаси, нодавлат ташкилотлар билан биргаликда мавзуга бағишланган учрашувлар ва давра сухбатлари ўтказиш ва ушбу тадбирларга маҳалла маслахатчиларини жалб қилиш. 2016 йил

1-7 август

Қорақалпоғистон Республикаси ССВ,

вилоят ССБ ва

Тошкент шаҳар ССББ,

жамоатчилик ташкилотлари

9. Махаллаларда махаллий тиббий ходимлар иштирокида кўкрак сути билан боқиш афзалликларига бағишланган кўргазмали бурчаклар ташкил қилиш. Келинлар, қайноналар ва бўлажак оналар билан учрашувларни байрамона ташкил қилиб, уларни тасвирга олиш. Ахолига кўкрак сути билан боқиш хафталигини ёритиб бериш ва бу бурчакни доимий фаолиятини таъминлаш. 2016 йил

1-7 август

Қорақалпоғистон Республикаси ССВ, вилоят ССБ ва Тошкент шаҳар ССББ, жамоатчилик ташкилотлари
10. Маҳаллий оммавий ахборот воситалари, хусусан, радио, телевидение, газета орқали кўкрак сути билан боқишнинг афзалликлари ва ахамияти ҳақидаги маълумотларни  шунингдек, кўкрак билан боқиш рукни остида ўтказиладиган тадбирларни ёритиб бориш. 2016 йил

1-7 август

Қорақалпоғистон Республикаси ССВ, вилоят ССБ ва Тошкент шаҳар ССББ
11. Гўдакларни кўкрак сути билан боқишнинг афзалликлари, 1-7 август кунлари “Кўкрак сути билан боқишни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш хафталиги” ўтказилаётган хақидаги маълумотларни Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сайтида эълон қилиш. 2016 йил

1август

ССВнинг ОваБМҚББ ва ахборот хизмати,РИПИАТМ

янгиликларни  www.pediatriya.uz  ва www.unicef.uz да кузатинг

image002

2

pere

3

4

5

2015 - 2024 © РСНПМЦ Педиатрии Сайт разработан в OpenEngine

Приемное отделение        +998 (71) 229-38-47

Click to listen highlighted text! Нажмите, чтобы прослушать текст GSpeech