РЕСПУБЛИКА ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ
ПРОСМОТРОВ: 1,331ҲУРМАТЛИ ҲАМКАСАБАЛАР !
2017 йил 14 декабрда Тошкент шаҳрида
« ИСЛОҲАТЛАР ТИЗИМИДА ХУДУДЛАРДА БОЛАЛАРГА ТИББИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШ ҲОЛАТИ ВА ИСТИҚБОЛЛАРИ. ПЕДИАТРИЯДА ИННОВАЦИОН МАСАЛАЛАР»
мавзусида
РЕСПУБЛИКА ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯСИ ўтказилади
Конференция доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Соғлиқни Сақлаш тизими муаммоларини бартараф этиш ва ривожланиш истиқболларига йўналтирилган топшириқлари юзасидан болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдамни такомиллаштиришни амалга оширилиши кўриб чиқилади ва таҳлил қилинади. Ўзбекистоннинг барча худудларида болаларга кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини ошириш бўйича муаммолар ва келгусидаги тадбирлар муҳокамаси режалаштирилган.
Конференциянинг яна бир йўналиши педиатрияда инновацион масалаларга бағишланган. Болаларга кўрсатилаётган тиббий ёрдам тармоқларида фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳаларнинг маҳсуллари ва тадбиқ этиш натижалари муҳокама қилинади.
Конференцияда cоғлиқни сақлаш бошқармалари ва болалар кўптармоқли тиббиёт марказлари рахбарлари, оналик ва болалик бўйича бош мутахассислар, шунингдек Ўзбекистоннинг барча худудларидан она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш соҳасидаги етакчи мутахассислар ва олимлар иштирок этадилар.
Конференция ташкилотчилари:
- Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирлиги Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази
- Ўзбекистон педиатрлар ассоциацияси
Ташкилий қўмита:
Манзил: Тошкент ш., 2-Чимбой, Талант тор кўчаси, 3-уй (РИПИАТМ).
Тел.: +9989(71)-229-38-74
+9989(71)-229-38-73