Болалар гастроэнтерологиясининг ютуқлари
ПРОСМОТРОВ: 2,339Болалар гастроэнтерологияси – ўтган асрнинг 70-80 йилларида тан олинган янги педиатриянинг актуал йўналиши хисобланади. Педиатриядан гастроэнтерологияни ажралиб чиқиши, амалиётга ошқозон ичак тизимини юқори қисми эндоскопияси, хамда ичакни колоноскопияси билан боғлиқ бўлган. Гастроэнтерологик касалликлар номенклатурасига катталарга хос бўлган янги касалликлар киритилди: яра касаллиги, гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги, Крон касаллиги, номатлуб ярали колит, сурункали панкреатит.
Гастроэнтерологик касалликлар ичида ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак касалликлари етакчи ўрин эгаллайди. Гастрит хамда яра касаллигини ривожланишида Helicobacter pyloriни ахамияти аниқланганидан бошлаб антихеликобактер терапияни ўтказиш зарурияти туғилди. Хозирги вақтда Helicobacter pylori ни бирламчи ташхисланишидан сўнг (ошқозон шиллиқ қавати биоптатида ва/ёки ахлатда), эрадикация учун 3- ва 4- Маастрих консенсуси тавсияларига кўра, антибиотиклар хамда протон помпа ингибиторлари қўлланилади. Хозирги пайтларда цитомегаловирус инфекцияси, 1 ва 2 тур герпес вируслари, Эпштейн Бар вирусларини ошқозонга шикастловчи таъсири бўйича маълумотлари тўпланяпти.
Ичакни сурункали касалликлари билан боғлиқ бўлган актуал муаммолар, болалар орасида уларни кенг тарқалганлиги, салбий оқибатларга олиб келувчи оғир шаклларини ривожланиши, хамда оқибатини ноъмалумлиги билан асосланган. Охирги ўн йилликда тиббиётда метаболик йўналиш ривожланиб, у кўпгина касалликларни асоси бўлиб, турли даражалардаги модда алмашинув жараёнларини анализини мақсад қилиб олган. Турли патологик жараёнларни кечувида хужайрада энергия алмашинувини бузилиши ахамияти тўғрисидаги назар ривожланмоқда. Болаларда энтерал етишмовчиликни ифодаловчи патологик жараённи намоён бўлишида митохондриал дисфункциянинг ахамияти ўрганилган. Хужайра энергетикасининг бузилишини ифодаловчи биокимёвий ўзгаришларнинг ахамиятли кўрсаткичлари аниқланган. Болаларда сурункали энтерал етишмовчилигида хужайра энергетикасини, хамда митохондрийларни функционал фаоллигини бузилишини ифодаловчи информатив биокимёвий текшириш усуллари аниқланган. Энтерал етишмовчиликдаги оксидланиш-фосфораниш жараёнларини ифодаловчи экспериментал маълумотлар, болалардаги ингичка ичакни сурункали касалликларида оксидланиш-фосфорланиш жараёнларини қонунчилигини ифодалайди. Энтерал етишмовчилиги ўсувчи сичқонлар экспериментал моделида жигар митохондрийларида оксидланиш фосфорланиш кўрсаткичларига фитоэкдистероидларнинг таъсирини самарадорлиги исботланган. Бу сичқонлар тана вазнини яхши қўшиши, морфометрик кўрсаткичларни яхшиланиши билан намоён бўлди. Болаларда турли генезли энтерал етишмовчилигида энергетик алмашинувни яхшилаш мақсадида қўлланилган экдистенни қўллаш дозалари ва муддати ишлаб чиқилган. Болаларда энтероколитни оўир турлари ва целиакияда сўрилиш ва мембранада хазм бўлиш жараёнларини яхшилашда экдистен препратини самарадорлиги исботланган.
Энтерал етишмовчилик моделида ингичка ичак функционал фаоллигига экзоген гормонларнинг хар хил таъсири аниқланган. Гидрокортизон, L тироксин, инслин ингичка ичакни а-глюкозидаза, ди-трипептидфоллигига индуцирловчи таъсир кўрсатса, ўсувчи организмда энтерал етишмовчилигини экспериментал шароитида энтерал лактаза фаоллигини инсулин – индуцирлайди, L тироксин – регрессиялайди, гидрокортизон узгартирмас экан. Аутоиммун жараённи яққоллигига, ўсиш танқислигини даражасига, клиник кечувининг хусусиятларига кўра болаларда ингичка ичак энзимопатияларида гормонал препаратларни қўлланилиши патогенетик ўрганилган.
IgA ва IgG тўқима тансглютаминазасига антителоларни текшириш усулини амалиётда қўлланилиши нафақат Ўзбекистонда, балки бутун дунёда целиакияни ташхислашни кўпайтирди. Америкалик ва Европа олимлари маълумотига кўра бугунги кунда целиакиянинг тарқалиши 1:100 ни ташкил этади. РИПИАТМ да ўтказилган текширувлар ўзбек популяциясидаги болаларда биринчи бор II синф НLА-антигенларни тақсимланиш частотаси хусусиятлари аниқланган: Целиакияни типик шакллари DQА1 *0501, DQВ1 *0201, DRВ1 *07 и *13 генотиплар билан, атипик кечуви DRB1*12 билан, рефрактер тури DRB1*16 и DQA1*0501билан мос келади.
Охирги юз йилликда болалар орасида аллергик касалликларни кўпайиши, айниқса хар уч холатнинг бирида (34,2%) ошқозон ичак тизимидаги ўзгаришлар билан намоён бўлиши кузатиляпти [H. Morita и др., 2013]. Педиат амалиётида бу муаммо нихоятда долзарб хисобланади. Болаларда озиқ овқат аллергиясининг клиник намоён бўлиши турли хил бўлиб, касаллик ривожланишининг патогенетик механизмлари билан белгиланади: Ig Е га боғлиқ бўлган IgE га боғлиқ бўлмаган, аралаш этиологияли. Атопик, яъни IgE га боғлик бўлганларига тез гастроинтестинал гиперсезгирлик ва орал аллергик синдром хосдир. Қолган шакиллари (IgE га боғлиқ бўлмаган ва аралаш тури) оқсилга боғлиқ бўлган энтеропатия (Foodprotein-inducedenterocolitissyndrome – FPIES), аллергик проктоколит, энтероколит, эозинофил эзофагит, эозинофил энтерит шаклида намоён бўлиб, буларнинг асосида хужайра реакцияси ётади. Бирламчи иммунологик жараёнга кўра бу касалликларни гурухлаш амалий ахамиятга эга. Бугунги кунда бу холатларни ташхислашни клиник ва лаборатор усуллари ишлаб чиқилди. IgE га боўлиқ бўлмаган касалликларни ташхислашни янги усуллари ишлаб чиқилди. Бу усул овқат антигенлари билан хужайра таъсирланишидан олинган Т лимфоцитларни чўкма усти суюқлигида лимфотоксин концентрацияси аниқлашга асосланган. Уш бу усул РИПИАТМ да ўтказилади. Касалликни клиник кўринишига асосан пархез овқатланиш хамда медикаментоз даволаш алгоритми ишлаб чиқилди.
Охирги ун йилликда кўпгина аъзолар ва тизимлар фаолиятида витамин Д нинг иштирокига қизиқиш уйғонди. Халкаро Эндокринологлар жамияти экспертлари витамин Д нинг «суякдан ташқари» ёки ноклассик таъсири бўйича исботли текширувлар ўтказиб, уни суяк метаболизми хамда фосфор-кальций алмашинуви билан боғлиқ бўлмаган касалликларни даволашда, олдини олишда қўллашни такидлашди. Республикамизда биринчи маротаба юқори инсоляция зонасида болаларда ингичка ичак касаликларида витамин Д статуси ва витамин Д танқислигини клиник хусусиятлари аниқланди. Витамин Д танкислиги ингичка ичакда хазм фаолиятини пасайиши, болаларни жисмоний ривожланишдан орқада қолишига таъсир қилиши исботланди. Целиакияли болаларда ингичка ичак шиллиқ қавати эпителиал битишни бошқаришда витамин Д фаолиштирок этади. Организмда витамин Д танкислигида ингичка ичак шиллик қавати эпителийси атрофияси сохаларида р53 оқсилини кўпайиши аниқланди. Бу эса ингичка ичак айрим сохаларида регенерацияни кечикиши, хамда апоптоз жараёнини бошланиш эхтимолини исботлайди.
Республикамиз мустакиллиги йилларида гастроэнтерология бўлимида 4 та докторлик диссертациялари, 6 та кондидатлик диссертациялари химоя қилинган, Ўзбекистон Республикаси Давлатин новацион 5 та хамда 6 та прикладной грант муввафақиятли якунланган. Текширув натижалари халкарова Республика конгрессларида маъруза қилинган.
Шундай қилиб, болаларда хазм тизими аъзолари сурункали касалликларини даволашда, ташхислашда ривожланиш кузатилмоқда. Махаллий болалар гастроэнтерологлари эришган ютуқлари хали тугалланмаган. Бинобарин, Республикамиз гастроэнтерологлари ва педиатрлари олдига қўйган мақсадларни янги ечими учун трамплин хисобланади.