10-15 апрель кунлари РИПИАТ Маркази томонидан
ПРОСМОТРОВ: 9782017 йилнинг 10-15 апрель кунлари РИПИАТ Маркази томонидан “2017-2018 йиллар мобайнида барча вилоят ва туман даволаш-профилактика муассасаларига чиқиб амалий ёрдам бериш ва аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш режаси”га биноан марказ ходимлари томонидан 12 нафар мутахассислар болаларга тиббий ёрдам кўрсатиш, семинар-тренинглар ўтказиш, ҳамда услубий ёрдам кўрсатиш мақсадида қуйидаги вилоятларга сафарга чиқдилар;
– Қорақалпоғистон Республикаси (Амударё тумани);
– Андижон вилояти (Жалақудуқ тумани);
– Бухоро вилояти (Ғиждувон тумани);
– Жиззах вилояти (Зарбдор тумани);
– Қашқадарё вилояти (Чироқчи ва Қарши туманлари).
Жами 694 нафар болаларга тиббий ёрдам кўрсатилди, семинар-тренинглар ва маърузаларда 97 нафар юқорида келтирилган худудлардан тиббий ходимлар иштирок этдилар.
Бухоро вилояти Ғиждувон туманининг олис масофада жойлашган “Кўкча”ҚВПсида марказ ва Бухоро ВБКТТМ мутахассисларибилан биргаликда жами 91 нафар болаларни тиббий кўрикдан ўтказиб, керакли маслаҳатлар берилди.