На печать На печать ПРОСМОТРОВ: 1,299

ped7

Мамлакатимиз Президенти Ш.Мирзиёев 2017 йил 5 январ ва 7 февралда соғлиқни сақлаш тизими мутахассислари билан ўтказилган учрашув ва видеоконференция вақтида соғлиқни сақлаш тизимидаги мавжуд муаммоларни ҳал қилиш учун бир қатор вазифаларни илгари сурдилар.

Қўйилган вазифаларни амалга ошириш, соғлиқни сақлаш тизимининг барча босқичлари орасида узвийлик ва ўзаро хамкорликни тўлиқ таъминлаш йўли билан республика болалар аҳолисига малакали ва ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш бўйича марказимиз етакчи мутахассислари ва олимлари 1 февралдан бошлаб тасдиқланган режага асосан бирламчи бўғим – ҚВП, шунингдек, узоқ ва етиб бориш қийин бўлган тоғли туманлар, поликлиникалар, шаҳар/туман тиббиёт бирлашмалари ҳамда вилоят болалар даволаш-профилактика муассасаларида даволаш амалий-консультатив ёрдам кўрсатдилар; марказ шунингдек, худудий болалар кўп тармоқли тиббёт марказлари мутахассислари Республика ҳамда чет давлатлар тиббиёт марказлари ва клиникаларида ўз малакаларини оширидилар; тажриба алмашиш ва маҳорат-дасрлари ўтказиш мақсадида чет давлатлар етакчи тиббиёт марказлари ва клиникалардан мутахассислар таклиф этилди.

2017-2018 йилларда ҳудудларда амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида аниқ муддатлар, ижрочилар, бориладиган туман (шаҳар) тиббиёт муассасаларининг номи, улардаги қабул ва операциялар ўтказиш вақтлари кўрсатилган чора-тадбирлар ишлаб чиқилди ва  китобча шаклида нашр этилиб,  барча худудларга етказилди.

Жорий йилнинг 1 февралидан 1 апрелигача бўлган муддатда марказнинг ва худудий болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларининг 16 нафар мутахассиси ўз касб малакаларини оширдилар ва ўқув семинар-тренингларида иштирок этдилар; марказ болалар хирургияси бўлимининг кичик илмий ходими Р.З.Юлдашев “Болаларда гепатопанкреатобилиар хирургия ва трансплантология” цикли бўйича “Бутунжаҳон болалар хирургияси ассоциацияси” грантини ютиб олди ва АҚШнинг Чикаго шаҳрида 3 ой муддатга стажировка ўтиб келди; марказ, Андижон, Бухоро, Сирдарё, Тошкент, Самарканд, Наманган, Жиззах Фарғона вилоятлари  ва Қорақалпоқстон Республикаси кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази 15 нафар неонатолог ва реаниматологлари Ўзбекистон Республикаси ҳамда Германия Федератив Республикаси хукуматлари молиявий хамкорлигида “Репродуктив саломатлик/она ва бола саломатлигини сақлаш” лойихаси доирасида Германиянинг Ульма шаҳридаги етакчи клиникасида неонатал реанимация мутахассислиги бўйича малака ошириб келдилар.

Тажриба алмашиш ва хамкорликда махорат-драслари ва оториноларингологик операцияларни ўтказиш учун Литванинг Вильнюс тиббиёт маркази профессори, Еугенеус Лесинскас ва Россиянинг Федерал оториноларингология илмий клиник маркази қулоқ касалликлари клиник бўлими раҳбари, профессор Диаб Хасантаклиф қилинди. Еугенеус Лесинскас билан биргаликда марказ мутахассилари 12 та катта операция ва 2 та кичик операциялар (тимпанопластика, синус хирургия) ўтказди, шунингдек, профессор Диаб Хасан 16 нафар беморларга маслаҳат берди ва 9 та операция ўтказди.

Марказ мутахассислари болаларга амалий ёрдам кўрсатиш, тернинглар ўтказиш ҳамда болалар ўлимини электрон ҳисобга олишни юритишни (ЎзР ССВ нинг 2016 йил 15 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш муассасаларида болалар ўлимини қайд қилиш, кўрсаткичларини ҳисоблаш ва тахлил қилиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги 315-сонли буйруғи) мониторинг қилиш мақсадида,  тасдиқланган режага асосан худудларда иш олиб бордилар:

– Тошкент вилояти (амалий тиббий ёрдам кўрсатиш ва тренинг ўтказиш – Ангрен ш, Чирчиқ шаҳри, Бекобод, Янгийўл, Бўка ва Бўстонлиқ туманлари);

– Сирдарё вилояти (амалий тиббий ёрдам кўрсатиш ва тренинг ўтказиш – Мирзаобд тумани; буйруқни мониторинги ва уни амалга ошириш бўйича услубий ёрдам кўрсатиш – барча туманларда);

– Жиззах вилояти (амалий тиббий ёрдам кўрсатиш ва тренинг ўтказиш – Зарбдор ва Арнасой туманлари);

– Андижон вилояти (амалий тиббий ёрдам кўрсатиш ва тренинг ўтказиш – Андижон шаҳри,  Избоскан тумани; буйруқни мониторинги ва уни амалга ошириш бўйича услубий ёрдам кўрсатиш – Асака шаҳри, Бўз, Улуғнор, Мархамат ва Шахрихон туманларидан ташқари барча туманларда);

– Бухоро вилояти (амалий тиббий ёрдам кўрсатиш ва тренинг ўтказиш – Бухоро шаҳри, Вобкент ва Шофиркон туманлари);

– Навоий вилояти (амалий тиббий ёрдам кўрсатиш ва тренинг ўтказиш – Қизилтепа тумани; буйруқни мониторинги ва уни амалга ошириш бўйича услубий ёрдам кўрсатиш –Зарафшон шаҳри, Учқудуқ ва Томди туманларидан ташқари барча туманларда);

– Наманган вилояти (буйруқни мониторинги ва уни амалга ошириш бўйича услубий ёрдам кўрсатиш – барча туманларда);

– Қашқадарё вилояти (буйруқни мониторинги ва уни амалга ошириш бўйича услубий ёрдам кўрсатиш – Қарши шаҳри, Қарши, Касби, Чироқчи, Қамаши, Яккабоғ, Шахризабз, Китоб ва Косон туманларида);

– Самарқанд вилояти (амалий тиббий ёрдам кўрсатиш  – Самарканд шаҳри, Самарқанд, Нарпай ва Пастарғом туманлари; буйруқни мониторинги ва уни амалга ошириш бўйича услубий ёрдам кўрсатиш – Булунғур, Жомбой, Пастдарғом, Нуробод туманларидан ташқари барча туманлар);

– Сурхондарё вилояти (амалий тиббий ёрдам кўрсатиш ва тренинг ўтказиш – Термиз шаҳри, Қумқўрғон ва Бойсун туманларида; буйруқни мониторинги ва уни амалга ошириш бўйича услубий ёрдам кўрсатиш – Термиз шаҳри, Термиз, Жарқўрғон, Қизириқ, Шерабод, Музработ, Ангор, Қумқўрғон, Шўрчи, Олтинсой, Денау, Сариасиё, Узун туманлари);

– Хоразм вилояти (буйруқни мониторинги ва уни амалга ошириш бўйича услубий ёрдам кўрсатиш – Урганч, Янгиариқ, Богот, Хозорасп, Хонқа, Қўшкўпир, Шовот, Гурлан, Янгибозор, Урганч ва Хива туманлари).

Узоқда жойлашган туманлар аҳолисига амалий ёрдам кўрсатилди: “Чуруқ”аҳоли пункти (Бухоро вилояти Шофиркон тумани), “Янги ҳаёт” ва “Юқори чувалачи” ҚВП лари (Андижон вилояти Избоскан тумани) ва бошқ.

Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида марказ мутахассислари томонидан 1 февралдан 1 апрелгача ташкилий-услубий, даволаш-консультатив ва тиббиёт ходимларини ўқитиш бўйича жами 37 маротаба сафарларга чиқилди. Амбулатор ва стационарда жами 429 нафар болаларга тиббий ёрдам кўрсатилди. Амбулатор бўғинда болалар касалликларини интегрирлашган усулда олиб бориш бўйича жами 30 нафар умумий амалиёт шифокорлари, стационар даражасида эса жами 16 нафар педиатрлар ўқитилди.

ped3
ped6 ped7


ped4

2015 - 2024 © РСНПМЦ Педиатрии Сайт разработан в OpenEngine

Приемное отделение        +998 (71) 229-38-47

Click to listen highlighted text! Нажмите, чтобы прослушать текст GSpeech