1-8 апрель.
Режага асосан марказнинг 17 нафар мутахассислари болаларга тиббий ёрдам кўрсатиш, семинар-тренинглар ўтказиш, болалар ўлимини ҳисобга олишни мониторинг қилиш, зарур бўлганда услубий ёрдам кўрсатиш мақсадида қуйидаги вилоятларга сафарда чиқдилар:
– Сирдарё вилояти (Гулистан шаҳри, Сирдарё ва Сайхунобод туманлари);
– Тошкент вилояти (Ангрен шаҳри);
– Андижон вилояти (Бўз ва Балиқчи туманлари);
– Қорақалпоғистон Республикаси (Нукус шаҳри);
– Наманган вилояти (Наманган ва Чуст туманлари).
Жами 563 нафар болаларга тиббий ёрдам кўрсатилди, семинар-тренинглар ва маърузалар ўтказилди, уларда юқорида келтирилган худудлар тиббий ходимлари иштирок этдилар.